15:00 / 22.12.2022
1 074

Россия ҳукуматининг собиқ вице-премьери Дмитрий Рогозин Донецкда яраланди

Россия ҳукуматининг собиқ вице-премьери Дмитрий Рогозин Донецкда яраланди
Фото: AFP
Россия ҳукуматининг собиқ вице-премьери, «Роскосмос»нинг собиқ раҳбари Дмитрий Рогозин ҳамда «ДХР» ҳукумати раиси Виталий Хоценко чоршанба куни кечқурун Донецк ўққа тутилиши вақтида жароҳат олишган.

Рогозин ва Хоценконинг атрофидагиларнинг маълумотига кўра, уларнинг ҳаётига жиддий хавф йўқ. Рогозиннинг ўзи Россиянинг RT телеканалига снаряд парчаси бел қисмига жароҳат етказганини айтган.

«Белимдан яраландим. Лекин яшайман. Осколка умуртқа поғонасидан бир сантиметр нарироқдан кирган», - деган Рогозин. Расмий хабарларга кўра, у Донбассда «Шоҳ бўрилари» («Царские волки») ҳарбий маслаҳатчилар гуруҳини бошқаради.

Baza нашри манбаси хабар қилишича, Донецкда Рогозин туғилган кунини нишонлаётган (у 21 декабр куни 59 ёшга тўлди) ресторан ўққа тутилган. Рогозиннинг бошининг юмшоқ тўқималарига, думба қисмига ва чап сон қисмига осколка парчалари кирган.

Ресторанга ўқ ёғдирилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ва яна бир неча киши яралангани айтилмоқда.

Дмитрий Рогозиннинг ёрдамчиси «Интерфакс» мухбирига у шифохонага ётқизилганини тасдиқлади. Рогозин ва ёрдамчиси ресторан эмас, улар яшаб келган меҳмонхона ўққа тутилгани ҳақида айтишган.

«Донецк атрофидаги меҳмонхона ўққа тутилди, бу ерда сўнгги ойларда ҳарбий маслаҳатчилар гуруҳи, жумладан Дмитрий Рогозин яшаб келаётганди. Зарбалар юқори аниқликдаги ўқ-дорилар билан берилди, келиб тушган снаярдлар 155-миллиметр калибрли Caesar ўзиюрар артиллерия қурилмасидан отилгани тахмин қилинмоқда», - дея Рогозиннинг ёрдамчисидан иқтибос келтиради «Интерфакс».

Виталий Хоценконинг матбуот котиби журналистлар билан суҳбатда унинг хўжайини ҳаётига таҳдид йўқлигини айтган.

Baza манбаси Рогозин Донецкдаги меҳмонхонада эмас, айнан «Шиш-Беш» ресторанида туғилган кунини нишонлаш чоғида яраланганини айтган. Маълум қилинишича, қурбонлардан бири Виталий Хоценконинг тансоқчиси бўлган.

«Шиш-Беш» ресторанидан кадрлар. Фото: ZVEZDANEWS
Россия каналлари эълон қилган фото ва видеоларда деразалари синиб кетган ресторан залини кўриш мумкин. Снарядлар келиб тушиши оқибатида асосан бино ҳовлиси ва иккинчи қавати жиддий шикастланган. Бу кадрларни «Шиш-Беш» ресторанининг реклама суратлари билан таққослаш орқали воқеа айнан шу ресторанда рўй бергани англашилади.

«Шиш-Беш» ресторан-меҳмонхона мажмуаси Донецкнинг жанубий чеккасида, фронт чизиғидан тахминан 20 км масофада жойлашган.

Дмитрий Рогозин 2022 йил июлида, тўрт йиллик фаолиятидан кейин «Роскосмос» раҳбари лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнини бунгача Россия бош вазири ўринбосари ваколатларини бажариб келган Юрий Борисов эгаллади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг