12:22 / 03.01.2023
876

Европарламент икки депутатни дахлсизликдан маҳрум қилиш жараёнини бошлади

Европарламент икки депутатни дахлсизликдан маҳрум қилиш жараёнини бошлади
Фото: AP
Европарламент (ЕП) раиси Роберта Метсола йирик коррупция можаросини тергов қилаётган Бельгия суд тизими илтимосига кўра, икки депутатни парламент дахлсизлигидан маҳрум қилиш бўйича «шошилинч тартиб» ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда ЕПнинг 2 январь, душанба куни чоп этилган пресс-релизида айтилади.

«Биринчи дақиқадан бошлаб Европа парламенти терговга ёрдам бериш учун қўлидан келган барча ишни қилди ва биз тегишли шахслар жазосиз қолмаслик учун ҳаракат қилишда давом этамиз, - деди Метсола. - Коррупцияни оқлаб бўлмайди ва биз унга қарши курашиш учун ҳамма нарсани қиламиз». ЕП раҳбари барча хизматлардан ушбу процедурани 13 февралгача якунлаш учун унга устувор аҳамият қаратишни сўради.

Матбуот хабарида қайси икки депутат ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритилмаган. AFP, Reuters ва AP агентликларининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, терговда айбланувчилар италиялик Андреа Коццолино ва бельгиялик Марк Тарабелладир.

Коррупция можароси фонида декабрь ойида Европарламент вице-президент Ева Кайли лавозимидан четлатилган эди. У қамоққа олинган ва Бельгия расмийлари томонидан жиноий ташкилотга алоқадорлик, пул ювиш ва коррупцияда айбланган тўртта гумонланувчидан бири бўлиб турибди. 22 декабрь куни Брюсселдаги Биринчи инстанция суди дастлабки тергов палатаси Кайлининг судгача ҳибсга олиш муддатини бир ойга узайтирди.

Европарламентда Кайли Қатардаги меҳнат бозоридаги вазиятни кузатувчи вакиллардан бири бўлган, у ерда ҳуқуқ фаоллари Осиё ва Африкадан келган меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларининг кўплаб бузилиши ҳолатларини қайд этишган. 2022 йилги Жаҳон чемпионати бошланишидан бироз олдин Кайли Қатар меҳнат вазири билан учрашди ва 22 ноябрь куни ЕПда нутқ сўзлаб, Қатардаги меҳнат бозори ислоҳотига ижобий баҳо берди ҳамда уни «араб дунёсини илҳомлантирди» деб атади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг