17:04 / 04.01.2023
1 978

Россия: Украинадаги ҳужумда 89 киши ҳалок бўлишига мобил телефонлар сабаб бўлган

Россия: Украинадаги ҳужумда 89 киши ҳалок бўлишига мобил телефонлар сабаб бўлган
Россия Мудофаа вазирлиги Россия томонидан босиб олинган Донецк вилоятининг Макеевка шаҳридаги ҳарбийлар турар жойига Украина томонидан уюштирилган ракета ҳужумида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар сонини 89 нафарга етганини маълум қилди.

Улар ҳужумни рус аскарлари мобил телефонлардан рухсатсиз фойдаланишгани билан боғлади.

Украина якшанба куни ракета ҳужумида 400 га яқин рус аскари ҳалок бўлганини ҳабар қилган бўлса, Москва чоршанба кунигача 63 рус аскари ҳалок бўлганини даъво қилган эди.

"Ўлган сафдошларимиз сони 89 нафарга етди", деди генерал-лейтенант Сергей Севрюков чоршанба куни тонгда Россия Мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинган видеомурожаатда.

"Рус аскарларининг мобил телефонлардан фойдаланиши ҳужумга сабаб бўлган. Бу омил душманга ракета зарбаси учун аскарларнинг координаталарини кузатиш ва аниқлаш имконини берган", - дея қўшимча қилди Севрюков.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати собиқ зобити, 2014 йилда Донбас минтақасида дастлабки урушни бошлашда муҳим рол ўйнаган Игор Гиркиннинг телеграм хабар постидаги маълумотига кўра, ўқ-дорилар ва ҳарбий техникалар рус аскарлари жойлашган биноларда сақланган ва бу портлашнинг кучайишига ҳисса қўшган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг