
Фото: Reuters
Cold River деб номланувчи рус ҳакерлари гуруҳи ёзда АҚШдаги учта ядровий тадқиқот лабораториясига ҳужум қилди, деб хабар берди Reuters.
Август-сентябр ойлари орасида президент Владимир Путин Россия Федерацияси ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлигини эълон қилганида, Cold River томонидан Брукхейвен (BNL), Аргон (ANL) ва Ливермор миллий лабораториясига (LLNL) ҳужум қилинган.
Шу билан бирга, журналистлар нима учун ушбу лабораториялар нишон сифатида танлангани, шунингдек, ҳужумлар муваффақиятли бўлган-бўлмаганини аниқлай олмаган. Киберхавфсизлик бўйича тадқиқотчилар ва Ғарб расмийларига кўра, 24 феврал куни Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши ортидан Cold River ҳакерлари Киев иттифоқчиларига қарши фаоллашган.
Қайд этилишича, Америка лабораторияларига ҳужум МАГАТЭ экспертлари ҳозирда ишғол остида бўлган энг йирик Запорожие атом электр станциясини текшириш учун борганида содир бўлган.
Журналистларнинг ёзишича, Cold River гуруҳи илк бор 2016 йилда Британия Ташқи ишлар вазирлигига қилинган ҳужумдан кейин разведка мутахассислари назарига тушган эди. Улар, шунингдек, сўнгги йилларда ўнлаб бошқа шов-шувли ҳакерлик ҳужумларида иштирок этган.
«Бу жуда жиддий ҳакерлик гуруҳларидан биридир. Улар Кремлнинг ахборот операцияларини тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашда иштирок этади», дейди Американинг CrowdStrike киберхавфсизлик фирмасининг разведка бўйича катта вице-президенти Адам Мейерс.
Кўплаб Ғарб расмийларига кўра, Россия ҳукумати ҳакерлик ва кибержосуслик бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. Бироқ, Москванинг ўзи ҳакерлик операцияларини амалга ошираётганини доимо рад этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар