date
views 749

Украинада «Вагнер» таркибида рецидивист қотиллар жанг қилгани аниқланди

Украинада «Вагнер» таркибида рецидивист қотиллар жанг қилгани аниқланди
“Агентство” нашри ҳамда BBB рус хизмати журналистлари ўтказган суриштирувлар натижасида, “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси эгаси Евгений Пригожиннинг сўзларига кўра Россия ҳукумати томонидан авф этилган бир неча рецидивист ўғрилар, наркотикфурушлар ва қотиллар борлиги аниқланган.

Журналистлар томонидан аниқланган барча маҳбуслар Санкт-Петербург ёки Ленинград вилояти аҳолисидир.

Жумладан, “Агентство” нашри журналистлари Пригожиннинг "Вагнер" собиқ маҳбуслари билан бирга тушган суратида ветеринар Дмитрий Каравайчик борлигига эътибор қаратди. У 2019 йил июл ойида “амфетаминлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жиноий гуруҳ тузгани учун” 17 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинган эди. Суд қарорига кўра, Каравайчик гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш, унинг рафиқаси Диана Грибовская эса харидорларни қидириш билан шуғулланган. Сўнгра унинг аёли ҳам 16 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Нашр журналистлари томонидан аниқланган яна бир маҳбус Александр Суетов бўлиб, у 2020 йилда Санкт-Петербургдаги заргарлик дўконларига босқин уюштирган жиноий гуруҳ ташкилотчиси сифатида қаттиқ режимли колонияда 10 йилга қамалган.

“Агентство” журналистлари, шунингдек, "Вагнер" томонидан ёлланган яна икки маҳбусни - Денис Кинев ва Станислав Усачевни аниқлади. Кинев, нашрга кўра, 2011 йилда талончилик учун беш йилга озодликдан маҳрум этилган, Усачев эса 2016 йилда машина ўғирлагани учун бир йилу бир ойга қамалган.

Ўз навбатида, ВВС Рус хизмати журналистлари, авф этилган маҳбуслар орасида қотиллиги учун бир неча марта судланган Анатолий Салмин ҳам борлигини аниқлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евгений Пригожин Украинадаги урушга жалб қилинган ва олти ойлик шартнома бўйича хизматни тамомлаган биринчи гуруҳ маҳбуслари афв этилгани ҳақида хабар берганди. Пригожиннинг сўзларига кўра, улардан судланганлик олиб ташланган. Шунингдек, у Украинадаги жанговор ҳаракатларда қатнашган собиқ маҳбусларнинг кўпчилиги тинч ҳаётга мослаша олмагани ва муаммоларга дуч келгани учун “тасодифан ёки ўзи хоҳламасдан” қамоққа тушганини таъкидлади.

Бир неча ойдан бери Россия Украинадаги урушга маҳбусларни, шу жумладан, оғир ва айниқса оғир зўравонлик жиноятлари: қотиллик, талончилик, жинсий зўрлаш учун судланган маҳбусларни юбормоқда. Бир мунча вақт олдин, Евгений Пригожиннинг шахсан ёллаш билан шуғулланаётгани маълум бўлганди. У Россиянинг Европа қисмидаги қамоқхоналарга бориб, маҳбусларни Украинага боришга ундаган. Бу амалиёт ҳуқуқ ҳимоячиларида кўплаб саволлар туғдиради, айниқса, фронтга ёлланган маҳбуслар олти ойлик жанговар ҳаракатлардан омон қолса, афв этилиши ваъда қилинган.

Хусусан, ҳуқуқ фаоли, Президент ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Эва Меркачеванинг таъкидлашича, ҳозирда маҳкумни озод қилишнинг атиги учта йўли бор: “Биринчиси, президент фармони билан амалга ошириладиган афв этиш акти. Иккинчиси, Давлат Думасининг қарори билан амнистия. Учинчиси, шартли равишда озод қилиш ёки маҳкумга тайинланган жазонинг бир қисмини бошқа, масалан, ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштириш тўғрисидаги суд қарори. Aммо бу қисм, масалан, шартнома бўйича ҳарбий хизмат қилиш эвазига колониядан озод қилишни билдирмайди. Бунга рухсат йўқ".
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада «Вагнер» таркибида рецидивист қотиллар жанг қилгани аниқланди