23:26 / 13.01.2023
552

«Вагнер» ташаббуси: Россияда аёл маҳбусларни урушга ёллаш бошланди

«Вагнер» ташаббуси: Россияда аёл маҳбусларни урушга ёллаш бошланди
Фото: «Экспресс газета»
«Вагнер» гуруҳи етакчиси Евгений Пригожин қамоқдаги аёлларни урушга жалб қила бошлади. Бу ҳақда «Рус сидяшая» жамғармаси раҳбари, журналист Олга Романова LRT.lt нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

«Бизда мавжуд маълумотларга кўра, аёллар аллақачон фронтга жўнатилган, биринчи партия декабрь ойининг охирида Краснодар ўлкасидан олиб кетилган. Аммо уларнинг келажакдаги тақдири ҳақида ҳали ҳеч нарса билмаймиз», — дейди журналист.

Романова уларнинг жамғармасига қамоқдаги аёллардан урушга йўлланишларига қаршилик кўрсатиш учун хатлар келаётганини таъкидлайди. Янги йилдан сўнг Чеченистон қамоқхоналарида «Вагнер» гуруҳига маҳбусларни ёллаш бошланган.

«Чеченистон шундай экстратерриториал тузилмаки, у ерда нима бўлаётганини ҳеч ким билмайди. Сиёсатчиларни урушга олиб кетишади деб ўйламайман, чунки Қодировнинг рақиблари зиндонларда ўтирибди», — таъкидлади журналист.

Романованинг таъкидлашича, Чеченистон Россиянинг кўнгиллилар, ёлланма аскарларни ёллаш амалга оширилмаган сўнгги ҳудуди эди.

«Чеченистондаги қамоқхоналардан урушга ёллашга рухсат берилгани Пригожин ва Қодиров ўртасидаги шахсий келишув мавзуси. Пригожин чечен ҳокимиятини озод қилишга ҳисса қўшади ва, албатта, Қодиров ‘Вагнер’ни одамлар билан таъминлайди», — дейди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Вагнер» ташаббуси: Россияда аёл маҳбусларни урушга ёллаш бошланди