date
views 333

Уэльс маликасининг сири: Кейт Миддлтон сумкасида ҳар доим нима олиб юради?

Уэльс маликасининг сири: Кейт Миддлтон сумкасида ҳар доим нима олиб юради?
Фото: «Новий очаг»
Кейт Миддлтон доимий равишда оммавий тадбирларда кичик сумка билан кўриниш беради ва кўплаб инсонлар маликанинг клатчида нима борлигига қизиқади, деб ёзади «Новий очаг».

Кейт Миддлтон ҳар доим ўзи билан қандай нарсаларни олиб юради?

Фото: «Новий очаг»
Марсия Муди ўзининг «Кейт. Таржимаи ҳол» китобида айтишича, маликанинг кичик клатчида ихчам ойна, юз учун салфетка, дастрўмол ва лаб бўёғи каби нарсалар мавжуд. Агар сумка етарлича катта бўлса, Кетрин суратга олиш учун фотоаппаратини ўзи билан олиб юради.

Уэльс маликаси учун, албатта, кўп ҳолларда сумкада ҳамён ёки калит каби нарсаларни олиб юришнинг ҳожати йўқлиги мантиқан тўғри бўлса-да, у ҳатто уяли телефон олиб юришни ҳам зарур деб ҳисобламайди.

Қиролликнинг бошқа аъзолари сумкаларида нима олиб юради?

Фото: «Новий очаг»
Қолган қироллик аъзолари, масалан, Меган Марклнинг сумкасида ҳар доим қўл тозалаш воситаси, шунингдек, туш ва қуёшдан сақлайдиган кўзойнак бўлади. У ҳам Кейт каби телефонини ўзи билан олиб юрмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уэльс маликасининг сири: Кейт Миддлтон сумкасида ҳар доим нима олиб юради?