Америкалик ҳарбий Украина ҳақида нохуш прогноз эълон қилди

Америкалик ҳарбий Украина ҳақида нохуш прогноз эълон қилди
Ғарб ва Киевнинг умидларига қарамай, НАТОнинг янги қуроллари ва техникалари Украинага ёрдам бермайди, деб ёзади АҚШ армияси подполковниги Даниел Дэвис “19FortyFive” учун мақоласида.

“Украинага НАТОнинг янада замонавий турдаги қуроллари ваъда қилинар экан, кўпчилик жанглар тез орада Киев фойдасига бурилишига ишончи комил. Лекин таклиф этилаётган қуролларни синчиклаб ўрганиш ва замонавий зирҳли техникалар қандай ишлашини чуқурроқ тушуниш умидларни пасайтиради”, дейди материал муаллифи.

Украина учун янги қуроллар мамлакатга Россия билан можарода ёрдам бериши ҳақидаги умумий фикрларга қарамай, муваффақиятга эришиш учун мураккаброқ техникаларга эга бўлиш етарли эмас, дея қўшимча қилди кузатувчи.

Унинг фикрига кўра, кўпчилик янги қуролларни қўлга киритишни замонавий ҳарбий видеоўйинлардаги ҳолатлар билан таққослайди,лекин бу нотўғри. Ўйинчилар кучли қуроллардан осонгина ва дарҳол фойдаланишлари мумкин. Аммо реал дунёда бундай эмас.

“Ҳар қандай ҳарбий техникадан самарали фойдаланиш учун тўлиқ тайёргарлик ва тажриба зарур”, дейди муаллиф.
Дэвиснинг айтишича, тажриба ва тегишли билимларсиз украиналиклар учун янги қуроллар билан жанг майдонида муваффақият қозониш жуда қийин бўлади.

Россиянинг Украинадаги махсус операцияси фонида Қўшма Штатлар ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари Киевга ўнлаб миллиард долларлик қурол-яроғ юбориш орқали уни қўллаб-қувватламоқда. Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш можарони узайтиришини бир неча бор таъкидлаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар