18:23 / 31.01.2023
816

Финляндияда Қуръонни ёқишга йўл қўйилмайди

Финляндияда Қуръонни ёқишга йўл қўйилмайди
Финляндия полициясининг таъкидлашича, яқинда Швеция ва Данияда ташкил этилган Қуръон нусхасини оммавий равишда ёқиб юбориш каби ҳолатлар ушбу мамлакатда содир бўлишига йўл қўйилмайди. Бу ҳақда Финляндия ОАВлари SТТ ахборот агентлигига таяниб хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Финляндия миллий полиция департаменти муқаддас китобларни ёқиш “жиноят” деб ҳисобланишини таъкидлаган.

Агар кимдир омма олдида бундай ҳаракатлар содир этса, полиция содир бўлаётган воқеаларга аралашишга мажбур бўлади. Агар шундай акциялар режалаштирилган бўлса, полиция иштирокчиларга муносабати қатъий бўлиши ҳақида олдиндан огоҳлантиради”, деди департамент вакили Весы Пихайоки.

Департамент Финляндияда конфессиялараро тинчликка путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлар қонун билан тақиқланганини эслатди.

Эслатиб ўтамиз, 27 январь, жума куни ўта ўнгчи “Hard Line” партияси етакчиси Расмус Палудан Қуръони Каримни ёқиб юбориш билан исломга қарши навбатдаги провокацияни амалга оширди. У бир неча кун олдин, 21 январь куни ҳам ушбу жирканч ишга қўл урган эди. Бу иш радикал-террорчи расмийларнинг рухсати ва полициячиларнинг ҳимояси остида ўтган.

Швеция расмийларининг ҳаракатларига жавобан Анқара Швеция мудофаа вазири Пал Жонсоннинг Туркияга кутилаётган ташрифини бекор қилди.

Швеция ҳукумати томонидан Қуръонни таҳқирлаш актини амалга оширишга рухсат берилгани кўплаб ислом давлатларининг кескин салбий муносабатига сабаб бўлди.

Бундан ташқари, 24 январь куни Нидерландияда фаолият юритаётган “Ватанпарвар европаликлар Ғарбнинг исломийлашувига қарши” (PEGIDA) ўнг қанот экстремистик ҳаракати етакчиси Эдвин Вагенсвелд Ҳаагада Қуръон нусхасини йиртиб ташлаган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг