
Фото: ФВВ
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан Туркиянинг Ҳатай вилоятида зилзила оқибатларини бартараф этиш вақтида вайроналар остидан яна 2 нафар жабрланган инсон олиб чиқилди.
Бундан ташқари, сўнгги бир неча соат ичида Ўзбекистон ФВВ ходимлари харобалар остидан 18 нафар ҳаётдан кўз юмган инсонни чиқарди.
Туркиядаги қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён ўзбекистонлик қутқарувчилар вайроналар остидан жами 11 нафар жабрланган ва 33 нафар ҳалок бўлган кишиларни олиб чиқишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар