
Халқаро қидирув-қутқарув гуруҳлари душанба кунги зилзилалардан кейин ёрдам бериш учун Туркияга етиб келар экан, Исроилнинг Ашкенази бош раввини Исроилдан келган гуруҳларни Шаббат (шанба) куни ҳам ишларини давом эттиришга чақирди. Шаббат ёки шанба - яҳудийларнинг муқаддас дам олиш куни бўлиб, у жума куни қуёш ботишидан шанба куни қуёш ботишига қадар давом этади.
"Бу ҳафта Туркияда даҳшатли фожиа юз берди. Кўплаб шаҳарларда кучли зилзила содир бўлди, аҳоли кўп сонли бинолар тагида қолиб кетди. Қутқарув ишлари бир неча кундан бери давом этмоқда. Қаерда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва тирик қолганларни топиш имкони бўлса қутқарув гуруҳлари ўз фаолиятини давом эттириши керак”, деб мурожаат қилди Дэвид Лау.
Шаббат муқаддас дам олиш куни ҳисобланади, унда барча турдаги ишлар билан машғул бўлиш тақиқланади. Табиий офатнинг маркази бўлган Қаҳраманмарашда Исроил қутқарувчилари томонидан ташкил этилган дала касалхонаси ҳам одатдагидек фаолиятини давом эттиради ва 18 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган зилзила қурбонларига тиббий ёрдам кўрсатади. Исроил Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш ишларига 450 ходимини жўнатган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар