10:10 / 18.02.2023
266

Макрон: Ғарб Украинада узоқ давом этадиган можарога тайёр

Макрон: Ғарб Украинада узоқ давом этадиган можарога тайёр
Эммануэл Макрон / Фото: MSC
Франция президенти Эммануэл Макрон Мюнхен хавфсизлик конференциясида иттифоқчиларни Украинанинг Россияга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлашни кучайтиришга чақирди.

Франция раҳбарининг сўзларига кўра, Ғарб Украинада «узоқ давом этадиган можаро»га тайёр. Франция давлати раҳбарининг айтишича, ҳозир Россия Федерацияси билан «мулоқот вақти эмас».

Макрон Европа Иттифоқи давлатларини мудофаага катта сармоя киритишга, мудофаа саноати секторларини кучайтиришга чақирди. Франция президенти, шунингдек, «трансатлантик мудофаа иттифоқининг ядровий жиҳати»ни яна бир бор тасдиқлашга чақирди.

Франция ва Хитой Украинада тинчликка эришиш учун ҳамкорлик қилиш ниятида. Бу ҳақда 15 февраль куни Елисей саройи матбуот хизмати хабар қилишича, Парижда Франция президенти Эммануэл Макрон ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг ташқи ишлар бўйича комиссияси канцелярияси раҳбари, Сиёсий бюро аъзоси Ван И томонидан келишиб олинган.

Ҳар икки сиёсатчи ҳам мамлакатлари «халқаро ҳуқуқ қоидаларини ҳурмат қилган ҳолда тинчликка эришишнинг умумий мақсади»га содиқлигини билдирди. Шу билан бирга, Макрон Пекин Москвага тинчлик музокараларини бошлашга рози бўлиши учун таъсир ўтказа олишига умид билдирди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг