23:50 / 20.02.2023
1 283

Жорж Бушнинг Марказий Осиё бўйича Барак Обамага берган махфий маслаҳати эълон қилинди

Жорж Бушнинг Марказий Осиё бўйича Барак Обамага берган махфий маслаҳати эълон қилинди
Фото: Getty Images
АҚШнинг 43-президенти Жорж Буш лавозимини тарк этаётганда ўз вориси Барак Обамага бир қанча махфий маслаҳатлар берган. The New York Times нашри улар ҳақида маълумот берди.

Маслаҳатлардан бирида Жорж Буш Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда ҳал қилиб бўлмайдиган қуруқликдаги урушлар тузоғига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишга чақиради. АҚШ собиқ президенти маслаҳатида Россия ва Украина ўртасидаги келажакдаги уруш ҳам ўрин олган.

Ҳиндистон дўст. Покистон ундай эмас. Шимолий Корея ёки Эронга ишонманг, лекин улар билан мулоқот қилиш йўқдан кўрса яхшироқдир. Россияга эҳтиёт бўлинг, чунки у қўшни Украина ҳудудини истайди. Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги ҳал қилиб бўлмайдиган қуруқликдаги урушлар тузоғига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Давлат қуриш кўринганидан ҳам қийинроқ”, — дея NYT Бушнинг маслаҳатини келтириб ўтган.

Ўн тўрт йил олдин, Бушнинг жамоаси Барак Обаманинг янги маъмурияти учун маслаҳатларини Миллий хавфсизлик кенгашининг 40 та махфий эслатмаларида қайд этган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг