08:43 / 22.02.2023
416

Трамп АҚШнинг сўнгги 30 йилдаги энг яхши ва энг ёмон президенти деб топилди

Трамп АҚШнинг сўнгги 30 йилдаги энг яхши ва энг ёмон президенти деб топилди
Фото: Reuters
Аксарият америкаликлар АҚШ собиқ президенти Доналд Трампни сўнгги 30 йилдаги энг яхши ва энг ёмон давлат раҳбари деб атади. Бу ҳақда 19FortyFive ёзди.

Rasmussen Reports томонидан ўтказилган сўровда америкаликларнинг аксарияти бу икки саволга жавоб сифатида айнан унинг исмини тилга олган.

Қайд этилишича, сўровда иштирок этганларнинг 36 фоизи Трампни энг яхши президент деб тан олган, 30 фоизи эса Оқ уйнинг собиқ раҳбари Барак Обамани номлаган. Кенжа Жорж Буш эса учинчи бўлган.

Шу билан бирга, сўровда иштирок этганларнинг 41 фоизи Трампни Американинг энг ёмон раҳбари деб айтган бўлса, амалдаги давлат раҳбари Жо Байден 39 фоиз овоз тўплаб, иккинчи бўлган. Барак Обама эса учинчи ўринда қайд этилган.

Сўровнома Қўшма Штатларнинг барча раҳбарларига бағишланган «Президент куни» нишонланишига тўғри келди. Сўровда иштирок этганларнинг атиги 20 фоизи уни муҳим байрам деб билади, 26 фоизи эса буни энг аҳамиятсиз байрам деб тан олган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг