date
views 499

Жаҳон рекорди: 100 килограммдан ортиқ кўйлак шаклидаги торт ясалди

Жаҳон рекорди: 100 килограммдан ортиқ кўйлак шаклидаги торт ясалди

Швейцариялик қандолатчи нафақат манекенда кўрсатиш, балки кийиш ҳам мумкин бўлган дунёдаги энг катта кўйлак шаклидаги тортни ясаб, жаҳон рекордини ўрнатди. Наташа Колин Ким Фаҳ Ли Фокас ўз ижодини Берндаги кўргазмада намойиш этди. Унинг видеоси ижтимоий тармоқларда 1,3 миллион мартадан ортиқ томоша қилинди. Қизиғи шундаки, қандолатчи кўйлак шаклидаги тортни устига кийган.

Наташа моҳирлик билан кўргазма иштирокчилари олдида 130 кг оғирликдаги кўйлакни кийди. Гиннес рекордлари китоби ходими видеони ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаштирди. У саҳифасида: “Кийиш мумкин бўлган 131,15 килограмм оғирликдаги энг катта торт шаклидаги кўйлак. Торт SweetyCake’sкомпанияси ходими Наташа Колин Ким Фаҳ Ли Фокас томонидан яратилган”, — деб изоҳ қолдирди.

Қандолатчи Наташа аввалги оғирлиги 68 килограмга тенг бўлган кўйлак шаклидаги тортнинг рекордини янгилади. Meталл таянч, кўйлак ушлагич ва тортнинг умумий оғирлиги 242,75 килограммни ташкил қилди. Подиумдаги шоудан ташқари, модел либос шаклидаги тортда камида 5 метр юриши керак эди, у бу ишнинг уддасидан чиқди.

Фото: AdMe

Swiss World Wedding кўргазмасидаги мода намойиши финалида қандолатчиликка бўлган қизиқиш оммага намойиш этилди. Тақдимотдан сўнг кўйлак шаклидаги торт бўлакларга бўлиниб, меҳмонларга тарқатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жаҳон рекорди: 100 килограммдан ортиқ кўйлак шаклидаги торт ясалди