date
views 435

АҚШда водопровод сувида мияни еб қўядиган амёба аниқланди

Фото: “Вечерняя Москва”


АҚШнинг Техас штатида бир киши мияни еб қўядиган амёбадан вафот этди, инфекция водопровод сувида аниқланган. Бу ҳақда The New York Post хабар берди.

Маълум қилинишича, бемор эркак бурнини водопровод сувида ювганидан кейин инфекция унинг организмига кирган. Оқибатда эркак 20 февраль куни вафот этган. Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига кўра, эркак ҳар куни бурнини водопровод суви билан ювган, бу эса инфекцияни келтириб чиқарган. Мазкур ҳолат 2023 йилда мияни еб қўядиган Naegleria fowleri амёба инфекциясидан илк ўлим ҳолати ҳисобланади.

Шарлотт Соғлиқни сақлаш департаменти ушбу инфекция қандай келиб чиққанини текширишни давом эттирмоқда ва ҳар қандай потенсиал алоқани аниқлаш ва керак бўлганда зарур чоралар кўриш учун маҳаллий коммунал хизматлар билан ишламоқда”, — дейилади хабарда.

Naegleria fowleri’дан ўлим ҳолати 97 фоиздан ошади. Амёба бурун орқали танага киради ва мияга боради, мия тўқималарининг нобуд бўлиши, мия шиши ва ўлимга олиб келади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда водопровод сувида мияни еб қўядиган амёба аниқланди