“Россиянинг Украина билан чегарадош вилоятларида ўртача эмас, максимал даражада талабга жавоб берадиган ҳарбий ҳолат жорий этилиши керак”, деган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров. Унинг фикрича, Россия расмийлари «украиналик диверсантлар»ни айблаган Брянск вилоятига бугунги ҳужум муносабати билан бундай чоралар тўлиқ оқланади.
«Менимча, айрим ҳудудларда ҳозирда ўрнатилган ўртача ўрнига максимал даражада жавоб берадиган ҳарбий ҳолат жорий этилиши керак эди. Ҳа, бу маҳаллий аҳоли учун ноқулай бўлиши мумкин, аммо улар хавфсиз бўлади», — дейди Қодиров.
Ҳозир ҳарбий ҳолат фақат Украинанинг босиб олинган ҳудудлари – ўзини ўзи эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятларида амал қилади.
Қодиров, шунингдек, Брянск вилоятига ҳужум қилганларга қаттиқ жавоб бериш кераклигини талаб қилган. «Отиб ташлаш керак. Нафақат уларнинг ўзи, балки Россияда яшаши мумкин бўлган оилаларини ҳам жавобгарликка тортиш лозим. Террорчилар билан ноз-карашма қилишнинг вақти эмас», — деган Қодиров.
Телеграм каналлари ва давлат агентликлари хабарига кўра, 50 кишилик гуруҳ чегарани бузиб ўтиб, Сушани ва Любечани қишлоқларига кириб, бир неча маҳаллий аҳолини гаровга олган, электр подстанцияси ва ёқилғи қуйиш шохобчасини портлатган, болалар ўтирган машинага қарата ўқ узган. Натижада икки киши ўлган ва 10 ёшли бола жароҳатланган, кейин эса йўқ бўлиб қолишган. Ҳеч ким ҳибсга олинмаган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)