date

Беларусда Нобел мукофоти соҳиби 10 йилга қамалди

Беларусда Нобел мукофоти соҳиби 10 йилга қамалди

Беларусда ҳуқуқ ҳимоячиси ва Нобел мукофоти совриндори Алесь Беляцкий 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Ҳукмни Минскнинг Ленин тумани суди чиқарди. Беляцкий солиқларни тўламаганлик, «жамоат тартибини қўпол бузувчи» акцияларни ташкиллаштириш ва молиялаштиришда айбланди. Жазони кучайтирилган тартибдаги қамоқхонада ўтайди.

Беляцкий билан бирга ҳуқуқни ҳимоялаш соҳасидаги ҳамкасблари ҳам судланди: Валентин Стефановичга 9 йил, Владимир Лабковичга 7 йил, Дмитрий Соловьёвга 8 йил (чет элда бўлгани учун унга сиртдан ҳукм ўқилди) қамоқ жазоси берилди.

Беляцкий ўзига қўйилган айбловга иқрор бўлмади. Ушбу ҳукм Ғарб жамоатчилигини ларзага келтирди. Хусусан, Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок ушбу судни Лукашенко режимининг фуқаролик жамияти устидан зўравонлиги деб атади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Беларусда Нобел мукофоти соҳиби 10 йилга қамалди