15:57 / 07.03.2023
239

Эрдўғон: «Зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 46 мингдан ошди»

Эрдўғон: «Зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 46 мингдан ошди»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон республикада 6 февраль куни содир бўлган зилзилалар натижасида 46 104 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

«Зилзилалар натижасида 46 104 нафар фуқаройимизни йўқотдик. 6 февралдаги биринчи зилзиладан бошлаб биз – ҳукумат, барча идоралар зудлик билан сафарбар қилинди», – дейди Эрдўғон.

Шунингдек, Туркия президенти уч миллиондан ортиқ одам фалокат зонасидан бошқа ҳудудларга олиб кетилганини қайд этган. Аҳолининг бир қисми қишлоқларга жойлаштирилган.

Маълумотларга кўра, зилзила натижасида табиий офат содир бўлган ҳудудлардаги 230 мингта бино фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган.

Туркия президентининг сўзларига кўра, жабрланган ҳудуд аҳолиси учун турар-жой бинолари бир йил ичида қайта қурилади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг