14:47 / 21.03.2023
1 576

Росгвардия генерали ҳибсга олинди

Росгвардия генерали ҳибсга олинди

Россия гвардияси марказий округи қўмондони ўринбосари, генерал-майор Вадим Драгомиретский порахўрлик бўйича қўзғатилган жиноий иш доирасида 48 соатга ҳибсга олинди. Бу ҳақда Давлат думаси депутати Александр Хинштейн маълум қилди.

Унга кўра, 22 март куни суд қўлга олинган шахсга нисбатан кейинги эҳтиёт чораси тўғрисида қарор қабул қилади. Генерал терговчиларга олинган пулларнинг бир қисмини қайтариб берган. Унга нисбатан пора олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича жиноий иш очилган.

Драгомиретский Москва вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирини реконструкция қилиш билан шуғулланувчи пудратчидан мунтазам пул олишда гумон қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, генерал-майор 19 миллион рубль олган.

Росгвардия директори Виктор Золотовнинг қарорига кўра, гумонланувчини эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш тўғрисида ҳужжатлар қабул қилинган. Драгомиретский ўз айбига иқрор бўлиб, иқрорнома ёзган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг