15:23 / 27.03.2023
215

Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Фото: Дунё

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, кичик сержантлар Анвар Турсунов ва Азамат Кенжаев 17-24 март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати Camp Shelby ҳарбий ўқув базасида бўлиб ўтган «Энг илғор жангчи–2023» мусобақасида муносиб иштирок этди.

Халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш каби мақсадларда ташкил этилган мусобақада ҳарбий хизматчилар АҚШ Миллий гвардиясининг махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашди.

Мусобақа давомида ҳарбий хизматчилар якка таркибда жисмоний тайёргарлик синовлари (6 та машқни ўз ичига олган фитнес тест), жисмоний ва руҳий зўриқиш йўлагидан ўтиш, тунда 15 километр масофага ориентирлаш, 15 килограмм юк билан 20 километр масофага марш югуриш, жанговар ва умумий тайёргарлик бўйича тест синовлари, иншо ёзиш (ҳарбий ҳамкорлик мавзусида 500 тадан кам бўлмаган сўз), артиллерия оловини бошқариш, АҚШ намунасидаги ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ёйиш, йиғиш ва жанговар ҳолатга келтириш, шунингдек, улардан турли усул ва шароитларда ўқ отиш, тиббий тайёргарлик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, кутилмаган (сюрприз) машқлар каби шартларни муваффақиятли бажарди. 

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 15 килограмм юк билан 20 километр масофага марш югуриш шартини 1 соат 54 дақиқа ичида бажариб мусобақа рекордини янгилади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди