11:57 / 05.04.2023
791

Уй қамоғидан қочган «катта»нинг ўғли тақдири очиқланди

Уй қамоғидан қочган «катта»нинг ўғли тақдири очиқланди

Красноярск губернаторининг ўғли Aртем Усс ҳозир Россияда эканлигини маълум қилди. У аввалроқ Милан чеккасида жойлашган уй қамоғидан қочганди. Усс у ерда AҚШга экстрадиция қилинишини кутаётганди.

«Мен Россиядаман! Бир неча  драматик кунларда кучли ва ишончли одамлар ёнимда эди. Уларга раҳмат», дея баёнот берган россиялик амалдорнинг ўғли.

Aртем Усс 2022 йил октябр ойида AҚШ Aдлия вазирлиги талабига биноан Миланда ҳибсга олинганди. AҚШ расмийлари уни нефт контрабандаси, оффшор компаниялар орқали ҳарбий технологияларни экспорт қилиш ва пул ювишда айбламоқда.

Бир неча кун аввал  Артем Усс шериклари ёрдамида Италияда уй қамоғидан қочиб кетгани маълум бўлганди.

Маълумот учун, Артемнинг отаси Александр Усс 2018 йил 21 сентябрдан Красноярск ўлкаси губернатори вазифасига тайинланган. «Единая Россия» партияси аъзоси. 2018 йил охирида Александр Усс Россиянинг энг бой губернатори деб топилган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг