Россияда Иккинчи жаҳон урушидан қолиб кетган улкан бомба топилди

Россиянинг Курск вилоятида Иккинчи жаҳон урушидан қолган авиация бомбаси зарарсизлантирилди. Бу ҳақда Mk.ru хабар берди.
100 килограмм оғирликдаги ушбу бомба кеча, 7 апрел куни Звягинцево қишлоғи яқинида топилган.
Мазкур портловчи модда топилгач, маҳаллий аҳоли бу ҳақда тезкор хизматларга хабар берган.
Воқеа жойига полиция ва фавқулодда хизматлар вазирлиги вакиллари етиб келишган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари снарядни ўқ отиш майдонига етказган ва у зарарсизлантирилди, дейилади хабарда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг