11:57 / 12.04.2023
126

АҚШ ва Филиппин энг йирик қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

АҚШ ва Филиппин энг йирик қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Фото: Reuters

АҚШ ва Филиппин 11 апрель, сешанба куни тарихдаги энг йирик Balikatan қўшма ҳарбий машғулотларини бошлади, унда 17 мингдан ортиқ аскар иштирок этади. Мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар Хитойнинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги ҳаракатларидан хавотир фонида мустаҳкамланмоқда, дея қайд этади Reuters.

Жанговар отишма, десант ва авиация операциялари, кибермудофаа ва терроризмга қарши курашни ўз ичига олган манёврлар тахминан уч ҳафта, 28 апрелгача давом этади. Машғулотларнинг мақсадларидан бири «денгиз зарбасини бериш бўйича қўшма тактика ва тартибларни ўрганишдир», деди Филиппин томонидан манёврлар раҳбари, генерал-майор Марвин Ликудин.

Америкалик генерал-майор Эрик Остин, ўз навбатида, Balikatan машғулотлари уларда иштирок этувчи томонларнинг «ҳақиқий чақириқларга биргаликда жавоб бериш» тайёргарлигини таъминлашини таъкидлади. Бундан ташқари, бу ҳафта Вашингтонда АҚШ ва Филиппин мудофаа котиблари ва ташқи ишлар вазирларининг етти йил ичида биринчи учрашуви бўлади.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги 10 апрель, душанба куни АҚШ-Филиппин қўшма машғулотларини танқид қилиб, улар «Жануби-Хитой денгизидаги баҳсларга аралашмаслиги, Хитойнинг ҳудудий суверенитети, денгиз ҳуқуқлари ҳамда хавфсизлик манфаатларига камроқ зарар етказиши керак», дея маълум қилди.

Шу билан бирга, бир кун аввал Хитой Тайван яқинида ўзининг уч кунлик ҳарбий машғулотларини якунлади, улар давомида аниқ зарбалар бериш ва расмий Пекин ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган оролни блокада қилиш амалиёти ўтказилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг