Болтиқбўйи давлатлари Хитой элчисининг баёнотига кескин норозилик билдирдилар.
Жумладан, Латвия, Литва ва Эстония Хитойнинг Франциядаги элчиси Лю Шайенинг баёнотидан сўнг ўз мамлакатларидаги Хитой дипломатик вакилларини келишилган ҳолда тушунтириш учун чақиришга қарор қилди, деб ёзади BNS агентлиги.
«Хитой вакилларини душанба куни чақириш бўйича келишилган қарор қабул қилинди», — дейилади Литва Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шае постсовет давлатларининг суверенитетини шубҳа остига олиб у Қримнинг асли рус ҳудуди эканлигини айтганди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар