Эрдўғон зилзиладан жабрланганларга янги уйларнинг калитларини топширди (фото)

Эрдўғон зилзиладан жабрланганларга янги уйларнинг калитларини топширди (фото)
Эрдўғон зилзиладан жабрланганларга янги уйларнинг калитларини топширди (фото)
Фото: Anadolu

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон зилзиладан жабр кўрган аҳолига янги уйларнинг калитларини топширди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Янги калитлар Газиантеп вилояти Нурдаги туманининг Белпинар қишлоғи, Қаҳраманмараш вилоятининг Местхююк ва Туркоғлу Ўзбек қишлоқларидаги аҳолига топширилган. Эрдўғон фуқароларни Рамазон ҳайити билан табриклаган.

Эрдўғон зилзиладан жабрланганларга янги уйларнинг калитларини топширди (фото)
Фото: Anadolu

6 февралдаги даҳшатли зилзилалардан 15 кун ўтиб, янги хусусий уйларнинг пойдевори қўйилди. Табиий офат зонасида жами 507 минг хонадон ва 143 минг хусусий уй қурилади. Уларнинг 319 мингтаси бир йил ичида фойдаланишга топширилади.

60 мингга яқин хонадоннинг пойдевори қўйилди. Бу иш узлуксиз давом этмоқда. Бизнинг вазифамиз – зилзиладан жабр кўрган фуқароларни барча қулайликларга эга янги, замонавий уйларга тезроқ кўчириш”, — деган Туркия президенти.

Эрдўғон зилзиладан жабрланганларга янги уйларнинг калитларини топширди (фото)
Фото: Anadolu

Эрдўғон табиий офат ҳудудидаги барча шаҳар ва қишлоқларнинг инфратузилмаси янгиланаётганини таъкидлади. У бу борада бир қанча давлат дастурлари қабул қилингани, улардан бири фермерларга фоизсиз кредитлар ажратишга қаратилганини айтди.

Эрдўғон зилзиладан жабрланганларга янги уйларнинг калитларини топширди (фото)
Фото: Anadolu

Таъкидланишича, Газиантеп шаҳрида режалаштирилган 50 минг хонадонга қўшимча равишда яна 50 минг хонадон қурилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар