13:00 / 28.04.2023
395

Украина Россиянинг 23 та ракетасидан 21 тасини уриб туширди

Украина Россиянинг 23 та ракетасидан 21 тасини уриб туширди

Украина Қуролли кучлари 23 та қанотли ракетадан 21 тасини ва иккита дронни йўқ қилди. Бу ҳақда "Лига.Новости" агентлиги Ҳарбий-ҳаво кучлари матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, 28 апрел куни эрталаб соат 4 да Россия Каспий денгизи ҳудудидан Ту-95 стратегик авиация самолётларидан Украинага ҳужум қилди. 23 та Х-101/Х-555 қанотли ракеталари учирилди.

Мамлакатнинг марказий, шарқий ва жанубий вилоятларида Украина Қуролли кучларининг зенит-ракета кучлари бўлинмалари 21 та ракета ва иккита тезкор-тактик учувчисиз учоқни йўқ қилди.

Киев осмонида 11 қанотли ракета ва иккита дрон уриб туширилди. Шу билан бирга, Днипрода, шунингдек, Уманда ракета портлашлари қайд этилган, бир аёл ва бир бола ҳалок бўлди. У ерда ракета тўққиз қаватли турар жой биносига келиб урилган.

Ушбу ракета зарбаси қурбонлари сони аниқланмоқда, оқибатларини бартараф этиш давом этмоқда, деб ёзади "Лига.Новости".


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг