16:13 / 03.05.2023
152

Қирғизистонда биринчи казино фаолияти учун лицензия берилди

Қирғизистонда биринчи казино фаолияти учун лицензия берилди

Қирғизистон мамлакатда биринчи казино очиш учун лицензия берди. Бу ҳақда Давлат молия назорати сайти хабар берди.

Лицензия “Grand cаsino” МЧЖга тақдим қилинган. Лицензия учун 84 миллион қирғиз соми тўлангани хабар қилинмоқда.

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, компания раҳбари ва таъсисчиси Адилет Абдиманапов ҳисобланади. Фирма ўтган йилнинг ноябрь ойида Бишкекда рўйхатдан ўтган.

Аввалроқ, қиморга асосланган ўйинларни қонунийлаштирувчи қонун лойиҳаси жамиятда кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди. Унинг қабул қилинишига қаршилар пойтахт ва вилоятларда норозилик намойишлари ўтказилди.

Жўқорғу Кенешда ҳам низолар келиб чиқди. Парламент фақат бешинчи уринишда мазкур қонунни қабул қила олди. Адахан Мадумаров фракцияси депутатлари овоз беришдан бош тортди ва амалда жараёнга тўсқинлик қилди.

Президент Садир Жапаров 2022 йил 30 июнда казино тўғрисидаги қонунни имзолаган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг