Ҳаж зиёратини адо этиш учун бир неча ойдан бери Маккага йўл олган босниялик мусулмон Энвер Беганович Ироқнинг Киркук шаҳрига етиб келди, деб ёзади «Анадолу»га таяниб Azon.uz.
52 ёшли Беганович ўтган йилнинг 18 ноябрь куни Австриянинг Вэлс шаҳридан 6600 км масофани босиб ўтиш учун йўлга чиққан эди. Эркак 28 йилдан бери Австрияда яшайди. Бир ойлик саёҳати давомида у Австрия, Словакия, Хорватия, Босния ва Герцеговина, Сербия, Косово, Македония, Греция, Туркия ва Ироқ каби 10 та давлат ҳудудидан ўтди. Сайёҳ ҳар бир давлатнинг байроғини ўзи билан олиб юради.
«Йўлда ҳеч қандай муаммога дуч келмадим, гарчи минглаб километрларни босиб ўтган бўлсам ҳам. Аксинча, атрофдагилар мени илиқ кутиб олишди ва ёрдам беришди, бу мен кутганимдан ҳам ортиқ эди», - дейди Энвер.
Беганович профессионал спортчи, дзюдо курашчиси. Машғулотлар давомида чиниққани учун шундай машаққатли йўлга боришга қарор қилганини айтади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!