23:03 / 04.05.2023
191

АҚШ разведкаси: Киев қарши ҳужум вақти ҳақида ҳали қарор қилмади

АҚШ разведкаси: Киев қарши ҳужум вақти ҳақида ҳали қарор қилмади

Фото: AP

АҚШ Миллий разведка бошқармаси директори Эврил Хейнс сўзларига кўра, Украина ҳукумати урушда қарши ҳужумнинг аниқ устуворликларини белгилаш ва унинг муддати билан кўлами устида ишламоқда.

Украина Қуролли Кучлари (УҚҚ) 2023 йил баҳорида ёки ёзида эҳтимолий қарши ҳужумга эътибор қаратмоқда.

«Ғарбнинг қўллаб-қувватлаши ҳам режалар, ҳам кучларни тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади», деди у Конгресс Сенатининг Қуролли кучлар қўмитасидаги чиқишида.

Хейнснинг фикрича, АҚШ томонидан Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатилиши «Украинанинг муваффақиятга эришиш имкониятларини оширади».

«Украинанинг қарши ҳужуми тўлиқ муваффақиятга эришмаган тақдирда ҳам, АҚШ разведкаси бу йил Россиядан «муҳим ҳужум операциялари»ни кутмаяпти. Россия кучлари ҳозирда янги мудофаа позицияларини тайёрламоқда», деди у.

Хейнснинг таъкидлашича, ҳозирда жанглар асосан Бахмут ва Авдиивка ҳудудида кетмоқда.

«Қўшинларнинг ҳеч бири ҳал қилувчи устунликка эга эмас ва жанглар ҳар куни юзлаб метрлар учун кетяпти», деди у.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг