18:15 / 09.05.2023
196

Шавкат Мирзиёев ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида 9 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Москванинг Қизил майдонида ғалаба паради бўлиб ўтди. Уни Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам кузатди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тадбирдан сўнг Ўзбекистон раҳбари бошқа давлат етакчилари билан бирга Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гулчамбар қўйди ва Иккинчи жаҳон урушида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган аскарлар, шу жумладан ўзбек ўғлонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу билан Россияга амалий ташриф якунланди. Аэропортда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг