Президент Эрдўған сайловларда мағлуб бўлиб, унинг тизими йўқотилса, ортидан келиши мумкин бўлган хатарлар:
● Туркиянинг душман Ғарб етовига қайтиши, молиявий, таълимий, сиёсий ва ҳарбий мустақилликни йўқотилиши мумкин.
● Турк иқтисодиёти вақт ўтиши билан инқирозга учраши ва турклар қарши курашиб келаётган фоиз ставкасининг ошиши эҳтимолга яқин.
● Мамлакат нефть ва бошқа табиий ресурсларидан фойдаланишга имкон топа олмасдан, Туркия йирик давлатлар “садақа”сига зор мамлакат бўлиб қолади.
● Уруш офатлари ва адолатсизликларидан қочиб, Туркиядан бошпана топган миллионлаб қочқинларни ҳайдаб чиқариш, ўлимга ҳукм қилиш ва қамоққа ташлаш бошланади.
● Миллионлаб одамлар ишсиз қолади, айни пайтда, турк фабрика ва компаниялари ишчи кучига муҳтож бўлади.
● Турк-мусулмон сериалларини мамлакатни исломийлаштиришда айблаб, чеклаш ёки тугатиш бошланади.
● Ҳамжинсбозлик ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақириш, уларни ҳатто бирон бир тарзда танқид қилиш имкониятини қонун йўли билан тақиқланиши мумкин.
● Мактаб ва университет талабалари, айниқса, диний ўқув юртлари талабалари (чет элликлар) ўз ҳуқуқларидан маҳрум бўлишади, улар депортация қилинади ёки мухолифатнинг ирқчилигига дуч келишади.
● Мухолифат ҳукмрон бўлиб, яна ҳижобга қарши ҳаракатлар бошланади, халқ яна зулмга учрайди.
● Миграциянинг кўп қисми Ғарбга кетади, кўпчилик уни иложсизликдан танлайди, бунинг оқибати диний ҳаёт ва болалар тарбиясига зарар етади.
● Оиланинг бўлиниши, оила боқувчисининг қарамоғидагиларга муносиб ҳаётни таъминлаш учун ишлашга кетса ҳам, Ғарб таъсиридан сақлаш ниятида болаларини ўз юртида қолдиради.
● Исломий даъватнинг кўп ишлари тўхтайди, ҳақ ҳимоячиларининг сўзлари кесилади.
● Турк тилини сақлаб қолиш баҳонасида энди араб тили ман қилинади. Қуръони карим ва Пайғамбаримиз суннатлари араб тилидалиги ва шариатнинг биринчи манбаси эканлигини ҳисобга олсак, келажакда динда нуқсон пайдо бўлишига сабаб бўлади.
● Барча исломий марказлар турли баҳоналар билан ёпилади, фақат ҳозирги мухолифатга мойил “исломчи”ларга эркинлик берилади.
● Мусулмон оиласининг қалбига зарба беришга қаратилган феминистик ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бошланади.
● Турк халқининг бошқа мусулмон халқлардан ажралиб, Ғарбга бўйсуниши талаб этилади.
● Мамлакатида ишлаётган ва динига амал қиладиган, сиёсий ва иқтисодий соҳада ўз фикрига эга муҳим шахслар депортация қилиниши мумкин.
● Турклар, чет элликлар (асосан араблар) асос солган кўп компания ва лойиҳаларнинг инқирози юз беради.
● Курдистон Ишчи партияси (РКК) саъй-ҳаракатлари билан Туркиянинг вайрон бўлиши ва Эрдоған доим қарши бўлган курдларнинг ўз буюк давлатини яратиш истаги кучаяди.
● Тоййиб Эрдоған даврида заифлашган мафия яна ҳокимиятга аралашуви кучайиши мумкин.
● Аёллар ҳуқуқларини йўқотишади, чунки ҳозирги мухолифат учун аёллар товардан бошқа нарса эмас. Улар аёлларга эркинлик эмас, уларга етишиш эркинлигини беришади.
● Эрдоғаннинг миллионлаб одамларни даҳшатли очликдан қутқарган тинчлик ва ғалла ўтказмалари битимларини қўллаб-қувватлаш ўрнига Американинг гиж-гижлаши билан, Украина томон бўлиб, Россияга қарши урушига қўшилиш бошланади.
● Турк қўшинларининг Ливиядан олиб чиқиб кетишга, сайланган ҳукуматни ҳокимиятдан олиб ташлашга ҳаракат қилинади.
● Туркия қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетиш ортидан мамлакатнинг бўлиниб кетиши, минтақадаги манфаатлар ва хавфсизликка зарар келтирувчи РККни чегараларни назорат қилишни бошлаши эҳтимолга яқин.
● Туркия Конституциясига душманларини қониқтирувчи, бироқ мусулмонларга зарар келтирувчи ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
● Сурия инқилоби ва Сурия халқи манфаатларига катта зарар етказадиган Асаднинг жиноий режими билан мустаҳкам алоқаларнинг қайта жонланиши мумкин.
● Эрдоған даври ҳарбий саноатининг энг муҳим соҳаси бўлган турли учувчи қурилмаларни ишлаб чиқариш Эрдоған қариндошларининг компанияларини ёпиш баҳонаси билан тўхтатилади.
Доктор Муҳаммад Акбаров
Манба: Azon.uz
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг