Россиянинг иккита қирувчи самолёти ва иккита Ми-8 вертолёти Брянск вилоятида, Украина чегараси яқинида ҳалокатга учради.
Маълумотларга кўра, Су-34, Су-35 ва вертолётлар битта ҳаво гуруҳида бўлган ва Украинанинг Чернигов вилояти ҳудудида рейд ўтказиши керак эди. Барча экипажлар (жами саккиз киши) ҳалок бўлган. Ҳалокат натижасида маҳаллий аҳоли вакилларидан бири жароҳат олган.
«Коммерсант» газетаси ўз манбаларига таяниб, Украина чегараси яқинида ушбу самолёт ва вертолётлар уриб туширилган бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги самолёт ва вертолётларнинг ҳалокатини ҳали расман тасдиқламади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар