11:28 / 15.05.2023
284

Россия Мудофаа вазирлиги Украинада икки полковник ҳалок бўлганини тан олди

Россия Мудофаа вазирлиги Украинада икки полковник ҳалок бўлганини тан олди

Фото: Getty Images

Россия Мудофаа вазирлиги Украинада икки юқори мартабали офицер ҳалок бўлганини тан олди. Полковник Вячеслав Макаров ва Евгений Бровконинг ўлими ҳақида 14 май, якшанба куни идора матбуот хизмати хабар берди.

4-мотоўқчилар бригадаси командири Вячеслав Макаров ва армия корпуси командирининг ҳарбий-сиёсий ишлар бўйича ўринбосари полковник Евгений Бровко мос равишда "душман ҳужумларини қайтаришнинг бошқа секторида" олдинги сафда бўлишган, дея маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

Унга кўра, Макаров Украина Қуролли кучлари ҳужумини акс эттириш вақтида оғир яраланган ва жанг майдонидан эвакуация қилишда ҳалок бўлган. Бровко ҳам жанг пайтида “кўплаб жароҳатлар олиб, ҳалок бўлди”, дея билдирди вазирлик.

Иккала полковник ҳам фронтда Соледар ва Бахмут йўналишида ҳалок бўлдилар.

Шу билан бирга, вазирликнинг таъкидлашича, бу йўналишда "Украина Қуролли кучлари бўлинмаларининг барча ҳужумлари қайтарилган, Россия қўшинлари мудофаасини ёриб ўтиш бўйича ҳеч қандай ютуқларга йўл қўйилмаган".

"Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин 12 май куни Бахмут яқинидаги вазиятни "Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг қанотлардан қочиши" деб атади. Унинг сўзларига кўра, "қанотлар қулаб тушмоқда, фронт парчаланмоқда". Бундан ташқари, Часов Ярдан Бахмутгача бўлган йўл Украина Қуролли кучлари ҳаракати учун мутлақо озод қилинган, дея қўшимча қилди у.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг