13:44 / 25.05.2023
326

Пригожин: «Вагнер» Бахмутдан бўлинмаларни олиб чиқишни бошлади

Пригожин: «Вагнер» Бахмутдан бўлинмаларни олиб чиқишни бошлади

Фото: glasnarod

«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ўз бўлинмаларини Бахмутдан олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда компания асосчиси ва эгаси Евгений Пригожин маълум қилди.

«1 июнга қадар асосий қисми орқа ҳудуддаги лагерларга кўчирилади. Ҳарбийларга позицияларни топширяпмиз. Лекин ҳарбийларга қийин бўлса, албатта, Бахмутни қўлга олишда асосий рол ўйнаганларни қолдирамиз», - деди Пригожин ўз матбуот хизмати томонидан эълон қилинган видеода.

Унинг видеодаги сўзларига кўра, Бахмутдан олиб чиқилганидан «Вагнер» ХҲК бўлинмаларига дам берилади, техникалар таъмирланади, янги жангчиларни ёллаш ишлари олиб борилади, кейин эса «янги вазифаларни бажариш»га киришилади.

Пригожин Бахмутнинг қўлга олинганини 20 май куни эълон қилди. Шу билан бирга, у 25 майдан 1 июнгача унинг хусусий ҳарбий компанияси шаҳарни бутунлай тарк этиши ва Россия Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари позицияларни эгаллаши кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Украина расмийлари Бахмутнинг таслим бўлганини расман тасдиқламади, аммо Украина Қуролли кучлари Бош штаби ўз ҳисоботларида Украина қўшинларининг ушбу йўналишдаги позициялари ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни тўхтатди.

Хусусан, Украина Қуролли кучлари Бош штабининг 23 майдаги кечки ҳисоботида 2022 йил декабридан бери биринчи марта Бахмутдаги жанглар ҳақида маълумот берилмади. Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти - ISW таҳлилчилари хабар қилди.

Уларнинг таъкидлашича, бу «Вагнер гуруҳи» кучларининг шаҳарга чуқур кириб бориши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Институт шунингдек, Украина расмийлари 23 май куни Украина Қуролли кучларининг шаҳар чеккасида давом этаётган чекланган қарши ҳужумлари фонида Бахмут йўналишидаги жанглар суръати пасайганини эълон қилганини эслатиб ўтади.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пригожин: «Вагнер» Бахмутдан бўлинмаларни олиб чиқишни бошлади