06:00 / 27.05.2023
324

Астрономлар Қуёшдаги улкан қора доғни кўрсатишди

Астрономлар Қуёшдаги улкан қора доғни кўрсатишди

Фото: SDO/NASA

Жанубий Кореялик астроном Бум-Сук Ём биринчи бўлиб Қуёшда жуда катта қора доғ пайдо бўлганини пайқади. Уни оддий қуёшдан сақлайдиган кўзойнакда ҳам кўриш мумкин.

Business Insider хабарига кўра, 23 май куни Қўшма Штатларнинг баъзи ҳудудларида уни кўзойнаксиз ҳам кўришга муваффақ бўлишган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ажабланарли эмас - ўша куни яқин атрофдаги ўрмон ёнғинларидан пайдо бўлган тутун табиий фильтр вазифасини бажарган. Бошқа шароитларда бунинг иложи йўқ.

Аслида, бу янги доғ эмас, астрономлар уни бир мунча вақт давомида кузатиб келишмоқда ва АR3310 номини беришган. Бу ҳодиса камдан-кам учрамайди — ҳозир Қуёш ўзининг 11 йиллик цикли доирасидаги фаолликнинг энг юқори чўққисига тайёрланмоқда. Айнан шу ҳолат қора доғларни пайдо қилади. Аслида, бу жуда фаол магнит майдонга эга бўлган жойлар. Улар жиддий хавф туғдирмайди, лекин кучли қуёш чақнашларига олиб келиши мумкин. Ўз навбатида улар Ерда геомагнит бўронларни қўзғайди.

AR3310 аллақачон М-синфидаги кучланишни келтириб чиқарди - бу интенсивлик шкаласи бўйича иккинчи даража. АҚШ Океан ва атмосферани ўрганиш миллий бошқармасининг маълум қилишича, қуёш доғи Ер юзига қараб ҳаракатланмоқда, демак, биринчи ва энг кучли даража бўлган Х-синф чақнаш эҳтимоли 20 фоизга тенг. У гўзал қутб ёғдуларини шакллантириши, шу билан бирга радиоалоқалардаги узилишларга олиб келиши мумкин, деб огоҳлантиради мутахассислар.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Астрономлар Қуёшдаги улкан қора доғни кўрсатишди
ePN