
Техасда жажжи бир ўргимчак умумий миқдори 15 миллионлик йўл қурилиши тўхтатилишига сабаб бўлган. Бу воқеа Сан-Антонио шаҳрида, бир неча ойлик ишлардан сўнг юз берган. Бу ҳақда "DiydorAziz.uz" хабар берди.
Мутахассисларнин г айтишича, Cicurina venii жуда ноёб тур ўргимчак саналиб, унинг кўзи бўлмас экан. Танаси ярим шаффоф, одатда ғорлар ёки ер остида яшайди. АҚШда бу ҳашарот давлат томонидан қаттиқ қўриқланади. 1980 йилдан бери одамлар бу турдаги ўргимчакдан бор-йўғи иккитасини учратишган. Улар ҳам бир-биридан унча узоқ бўлмаган ердан топилган. Мутахассислар ер тагида ҳам ушбу тур ўргимчаклар топилишига умид қилишмоқда.
Шундан буён АҚШ Ёввойи табиат бошқармаси ҳамда Автойўллар федерал назорати идораси ўртасида қурилишни давом эттириш керакми ё йўқлиги хусусида баҳслар давом этмоқда.
Бу ердаги аҳоли узоқ йиллар давомида тирбандликдан азият чекиб, янги магистрал қурилишини интизорлик билан кутаётган бўлишига қарамай, ҳукумат қўриқланаётган ўргимчак турининг яшаш муҳитига ўзгартириш киритмасликни истаяпти. Шундай экан, 15 миллионлик йўл лойиҳаси буткул музлатиб қўйилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар