07:23 / 30.05.2023
257

Ўзбекистоннинг қалбаки паспорти билан Қирғизистонга ўтган россиялик ушланди

Ўзбекистоннинг қалбаки паспорти билан Қирғизистонга ўтган россиялик ушланди

Ҳарбий сафарбарликдан қочиб, Қирғизистон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтган Россия фуқароси Д. ушланди ва суд томонидан бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Қайд этилишича, Д. хорижга чиқиш паспортига эга бўлмаган ва аввал судланганлиги сабабли қўйилган чекловларга қарамай, Россиядаги ҳарбий сафарбарликдан қочган ҳолда Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган. Эркак таксида Олмаота (Қозоғистон) шаҳрига, сўнгра у ердан Қирғизистон чегарасига бориб, Чуй вилоятидаги «Ҳавайи» меҳмонхонаси яқинида Ўзбекистон Республикасининг сохта паспортидан фойдаланиб, чегарадан ўтган.

Суд жараёнида эркак ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган, қилмишидан пушаймонлигини билдирган.

Бишкек шаҳри суди уни бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий режимдаги колонияда ўташга ҳукм қилди. Жазони ўтаб бўлгач, россиялик Қирғизистондан чиқариб юборилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистоннинг қалбаки паспорти билан Қирғизистонга ўтган россиялик ушланди
ePN