date
views 1 294

АҚШ давлат котиби россияликларга мурожаат қилди

АҚШ давлат котиби россияликларга мурожаат қилди

AҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хелсинки мэрияси биносида Финляндия халқаро муносабатлар институти томонидан ташкил этилган тадбирда нутқ сўзлади.

Ўз нутқида россияликларга мурожаат қилган амалдор AҚШ уларга учун душман эмаслигини таъкидлаган.

«AҚШ сизнинг душманингиз эмас», деган Блинкен русларга қилган мурожаатида.

AҚШ Давлат котибининг тушунтиришича, Вашингтон Москва билан ўттиз йилдан бери барқарор ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хавфсиз ва фаровон Россия Aмерика манфаатига тўғри келади, дейди у.

Шунингдек, у AҚШ Россияда ҳукуматни ағдаришга интилмаслигини, халқ ўз келажагини ўзлари белгилаши кераклигини айтди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ давлат котиби россияликларга мурожаат қилди