12:30 / 03.06.2023
460

Саакашвили Абхазияни озод қилишга тайёрланишга чақирди

Фото: Архив / “ТАСС”

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина ғалаба қозонишига, Грузия эса Россия томонидан босиб олинган ҳудудларини қайтариб олишига, натижада Украина—Грузия чегараси Псоу дарёси бўйлаб ўтишига ишонч билдирмоқда. Бу ҳақда Саакашвили Facebookъда ёзди.

Биз Абхазия ва Шида Картлини (Шида Картли ҳудудининг бир қисми тан олинмаган Жанубий Осетия Республикаси таркибига киради — таҳр.) озод қилишга ҳозирлик кўришимиз керак. Бу туйнук тез орада очилади. Биз ҳаммамиз рус армияси бутунлай йўқ қилинадиган, Москвада эса тартибсизлик бошланадиган пайтдан унумли фойдаланишимиз керак”, — деб ёзган у.

Саакашвили Грузиянинг ғалабаси бугун Украина армияси ва президент Владимир Зеленскийга боғлиқлигини таъкидлаб, келажакда “Украина ва Грузия Қора денгиз соҳилида умумий чегарага эга бўлишини” истисно қилмади.

Биз Псоуда Грузия—Украина чегарасини тузатишга тайёргарлик кўрамиз!”, — деди у.

Маълумот учун, Псоу — Ғарбий Кавказдан оқиб ўтадиган дарё. Россия (Краснодар ўлкаси) ва Грузия (ўзини мустақил деб эълон қилган Абхазия Республикаси) ўртасидаги давлат чегараси ушбу дарё бўйлаб чўзилган.

Аввалги постларидан бирида Саакашвили Алексей Навалнийни Россиянинг бўлажак президенти деб атаганди.

Ҳибсда сақланаётган Грузия собиқ президенти Саакашвилининг саломатлиги кескин ёмонлашган. Сиёсий маҳбус ҳозир ҳаёт-мамот ёқасида эканини таъкидлаган. У қийноқда ўлиши Путиннинг ғалабаси бўлишини қайд этганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саакашвили Абхазияни озод қилишга тайёрланишга чақирди
ePN