21:12 / 03.06.2023
166

Ҳиндистонда иккита йўловчи ва битта юк поезди тўқнашди

Ҳиндистонда иккита йўловчи ва битта юк поезди тўқнашди

The Hindu газетасининг хабарига кўра, кеча маҳаллий вақт билан соат 19.20 да Орисса штатининг Баласоре туманида, Баҳанага Базар поезд станцияси яқинида 3 та поезд иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бахтсиз ҳодисада 233 киши ҳаётдан кўз юмган, 900 дан ортиқ киши тан жароҳати олган. Поездлардан 2 таси йўловчи, учинчиси юк поезди бўлган.

Авария қурбонлари сони ортишидан хавотир билдирилмоқда.

Темир йўл ходимлари ҳалокатга учраган йўловчи поездлари Coromandel Express ва Yashwatpur-Howrah Ekspress компанияларига тегишли эканини айтишди.

Расмийлар жароҳатланганларнинг 179 нафари касалхонага ётқизилганини, поездда қолиб кетган 600 дан ортиқ йўловчини эвакуация қилиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Шалимар вокзалидан йўлга чиққан Coromandel Express йўловчи поезди Ченнай марказий темир йўл вокзалига кетаётган бўлган.

Орисса штатининг юқори лавозимли расмийларидан бири Прадэп Жена ўз баёнотида минтақага 115 тез ёрдам машинаси, 50 автобус, 45 мобил клиника ва 1200 дан ортиқ полиция ва қутқарув гуруҳи жўнатилганини билдирди.

"Қон топширган барча кўнгиллиларга миннатдорчилик билдираман. Қўшимча куч сифатида шифокорлар, тез ёрдам машиналари ва автобусларни жўнатишга ҳаракат қилмоқдамиз" деди Прадэп Жена ва уларнинг эътиборни қутқарув фаолиятига қаратганликларини ва воқеа сабаблари ўрганилаётганлигини қўшимча қилди.

Ҳодисадан кейин кўплаб поезд қатновлари бекор қилинган.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди эса ўз твитида воқеа юзасидан Темир йўллар вазири билан учрашганини ва авариядан жабр кўрганларга барча зарур ёрдам кўрсатилганини билдирди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда иккита йўловчи ва битта юк поезди тўқнашди
ePN