15:28 / 06.06.2023
253

Эрон «Фаттоҳ» гипертовушли ракетасини тақдим этди

Фото: farsnews

Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК, Қуролли кучларнинг элит бўлинмаси) қўмондонлиги эълон қилинган тезлиги сониясига 4,5-5 км бўлган янги гипертовушли «Фаттоҳ» (JAFB1C005400) ракетасини тақдим этди. Бу ҳақда Эроннинг Fars агентлиги хабар берди.

Эрон Россия, АҚШ ва Хитой билан бир қаторда ушбу технологияга эга бўлган тўрт давлатдан бирига айланди. Шу билан бирга, Россиянинг «Кинжал» гипертовушли ракетаси максимал тезлиги «Фаттоҳ»нинг эълон қилинган параметрларидан камроқ.

Маросимда Эрон президенти Иброҳим Раисий, ИИМК қўмондони, генерал-лейтенант Ҳусайн Саламий, ИИМК Ҳаво ва космик кучлар қўмондони, бригада генерали Амир Али Ҳожизода иштирок этди.

ИИМКнинг билдиришича, «Фаттоҳ» 1400 кмгача парвоз масофасига эга ва ҳар қандай ҳаво мудофаа тизими ёки ракетага қарши мудофаа тизимини четлаб ўтиб, уларни йўқ қилишга қодир. Шунингдек, хабарда айтилишича, ракета радар тизимлари учун кўринмаслик хусусиятига ҳам эга.

29 май куни Амир-Али Ҳожизода Эрон янги гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилди. Ҳожизода нутқидан кўп ўтмай Эроннинг ҳукуматпараст «Жам-и Жам» нашри «Тел-Авивга 7 дақиқа» сарлавҳаси билан мақола чоп этди. Мақола форс, инглиз ва иврит тилларида чоп этилган бўлиб, унда ИИМК томонидан нафақат Исроилга етиб бориш, балки барча ракеталарга қарши мудофаа ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини четлаб ўтиб, нишонга аниқ зарба беришга қодир бўлган гипертовушли ракетани яратиш ҳақида сўз юритилган.



Эрон, Фаттоҳ, Гипертовушли ракета

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон «Фаттоҳ» гипертовушли ракетасини тақдим этди