20:05 / 07.06.2023
536

Николай Патрушев Украинадаги режимни ўзгартиришга чақирди

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Украинадаги амалдаги сиёсий режимни ўзгартириб, мамлакатга нейтрал мақом беришга чақирди, деб ёзади “РИА Новости”.

Вашингтон ва Лондон Киев фашистлари режимини яратдилар, бу режим алмаштирилиши керак, Украинага амалда нейтрал давлат мақомини бериш зарур”, — деди Патрушев.

У Украинани Ғарб қўлидаги қурол деб атади ҳамда уруш Россия ва Украина халқлари ўртасида кечмаётганини қўшимча қилди. “Фақат АҚШнинг очиқ агрессияси бор. Шу билан бирга, мамлакатимиз ўз халқи ва ҳудудларини ҳимоя қилмоқда”, — дея хулоса қилди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби.

Аввалроқ тан олинмаган Донецк халқ республикаси раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин АҚШни "уруш жиноятлари, шу жумладан Украина қуролли тузилмалари томонидан содир этилган жиноятларнинг бевосита шериклари" деб атаганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Николай Патрушев Украинадаги режимни ўзгартиришга чақирди
ePN