14:52 / 09.06.2023
123

Пентагон Украинага 2 млрд долларлик янги Патриот ва GEM-Т ракеталарини юборади

Фото: Reuters

АҚШ Мудофаа вазирлиги 9 июнь, жума куни Украинага 2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади. Бу ҳақда Bloomberg АҚШ маъмуриятининг исмини ошкор этмаган расмийларига таяниб, хабар берди.

Хусусан, пакет доирасида ажратилган пул Hawk ракета қурилмалари ва ўқ-дорилар, шунингдек, Патриот ҳаво ҳужумидан мудофаа тизми учун илғор ракеталарни сотиб олишга сарфланади. Бундай ракеталар икки турда бўлади — Lockheed Martin томонидан ишлаб чиқарилган Missile-3 ҳамда Raytheon Technologies томонидан ишлаб чиқарилган Guidance Enhanced Missile (GEM-Т) ракеталари.

Bloomberg агентлигига кўра, ҳарбий ёрдамнинг янги пакети таҳлилчилар Украина қарши ҳужумга ўтганини даъво қилаётгани фонида эълон қилинмоқда.

Ёрдам пакети USAI — “Украинага ёрдам бериш ташаббуси” билан боғлиқ. Бу ташаббус Украинани қисқа фурсатда жанг майдонида қуроллантириш эмас, балки узоқ муддатда қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден G7 саммитида Владимир Зеленский билан учрашувда Киев HIMARS тизимлари ва бошқа танкка қарши ракеталар учун қўшимча снарядлар олиши мумкинлиги ҳақида маълум қилганди. Пакет суммаси 375 миллион долларни ташкил этди. Уруш бошидан бери Вашингтон 21 май ҳолатига кўра, Киевга 37,3 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам юборди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон Украинага 2 млрд долларлик янги Патриот ва GEM-Т ракеталарини юборади
ePN