23:05 / 09.06.2023
1 009

Ирландия оролларида яшаш учун кўчиб келганларга 80 минг евро берилади: шартлар

Фото: IRISH examiner

Ирландия ҳукумати оролларни ривожлантириш бўйича ўн йиллик “Тирик ороллар” дастурини жорий қилди. Бу 23 та аҳоли яшайдиган ороллардаги 80 та жамоага катта инфратузилма инвестицияларини ўз ичига олади.

Охирги 27 йил ичида ушбу ҳудудлар аҳолиси қарийб 13 фоизга қисқариб, 2700 кишига етди. Ҳукумат одамларни оролда яшашга кўчиб ўтишга ундамоқчи, шунинг учун бўш ёки ярим ташландиқ уйларни тиклаш учун грантлар жорий қилди.

Янги “Крои Konaизе” молиялаштириш схемасига кўра, уй эгалари бинони таъмирлаш харажатларини қоплаш учун субсидиялар олади. Бу Ирландия материкидаги ва ороллардаги мулкларга тааллуқлидир, аммо оролдаги уй-жойларни таъмирлаш учун грантлар 20 фоиз юқори бўлади. Сабаби логистика қийинчиликлари туфайли оролларда қурилиш ишларининг нархи юқори.

Ирландиядаги оролда уй сотиб олмоқчи бўлган киши 60 мингдан 84 минг еврогача товон пули олиши мумкин, бу миқдор бинонинг қанчалик эскирганига боғлиқ бўлади. Хусусан, янги мулкдорлар оролдаги уй-жой уларнинг асосий яшаш жойи эканини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши керак.

Шунингдек, “Тирик ороллар” дастури доирасида ҳукумат ушбу жамоаларнинг инфратузилмасига сармоя киритади. Расмийлар йўлларни яхшилайди, одамлар масофадан туриб ишлаши учун юқори тезликдаги Интернет ўрнатади, одамларни текширишлари мумкин бўлган автоматлаштирилган соғлиқни сақлаш кабиналарини ўрнатади.

Ирландия қишлоқ ва жамоат тараққиёти вазири Хизер Хамфриснинг айтишича, 1,9 миллион долларлик биринчи раунд асосан 5 та жамоага — Слайго, Донегал, Меё, Голвей ва Коркка йўналтирилади.

Ҳукумат режаси икки босқичдан иборат бўлиб, биринчиси кейинги уч йил ичида фаоллаштирилади, у янада долзарб муаммоларни ҳал қилишга қаратилган. Иккинчиси узоқ муддатли ва 10 йилга молиялаштирилади. Вазир “Тирик ороллар” режаси жамиятларни ёрқин ва барқарор келажакка рағбатлантиришга қаратилганини айтмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ирландия оролларида яшаш учун кўчиб келганларга 80 минг евро берилади: шартлар
ePN