Рамзан Қодиров уруш ҳудудига иккита полк юборилишини эълон қилди

Рамзан Қодиров уруш ҳудудига иккита полк юборилишини эълон қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров икки полкнинг уруш зонасига жўнатилиши ҳақида маълум қилди.

Чеченистонда Мудофаа вазирлигининг иккита янги “Ахмат-Россия” ва “Ахмат-Чеченистон” полклари тузилди, улар яқинда Украина билан уруш бўлаётган ҳудудга боради.

Бизда тажрибали жангчилардан иборат Мудофаа вазирлигининг иккита янги полклари – Ахмат-Россия ва Ахмат-Чеченистон полклари тузилди, улар тез орада уруш зонасига боради”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, Қодиров айни дамда “Шимолий-Ахмат” махсус полки Маринский йўналишидаги жанговар ҳаракатларда қатнашаётганини айтди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар