01:09 / 24.06.2023
311

Саудия зиёратчилар учун ҳаж нархини 39 фоизга арзонлаштирганини эълон қилди

Саудия зиёратчилар учун ҳаж нархини 39 фоизга арзонлаштирганини эълон қилди

Фото: AP

Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ ар-Робиа халқаро зиёратчилар учун Ҳаж нархи 39 фоизга камайтирилганини айтди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

Подшоҳликнинг Ҳаж зиёратини ўтказиш учун тайёр эканини таъкидлаган Ар-Робиа бу йил 37 давлат муассасаси зиёратчиларга хизмат кўрсатишини маълум қилди.

Унинг қўшимча қилишича, зиёратчилар сони пандемиядан олдинги даражага қайтган. COVID-19 чекловлари жорий қилинишидан олдин ҳар йили тахминан 2,6 миллион киши Ҳажга борган.

Шу билан бирга, Саудия Қизил Ярим Ой жамияти бу йилги Ҳаж мавсумида муқаддас жойларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун саккизта AgustaWestland AW139 вертолёти жойлаштирилишини эълон қилди.

Вертолётлар энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва малакали тиббиёт ходимларига эга бўлиб, фавқулодда вазиятлар юзага келганида ўртача 7 дақиқада ёрдамга етиб боради.

Саудия Арабистонининг муқаддас Макка шаҳрига йиллик Ҳаж зиёрати 26 июнь куни бошланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия зиёратчилар учун ҳаж нархини 39 фоизга арзонлаштирганини эълон қилди
ePN