Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари, аввалроқ ўзи билан даҳанаки жангга борган Евений Пригожин бошлаган ҳарбий исёнга илк марта муносабат билдирди.
«Тун қийин ўтди. Отишмалар сабаб бу хиёнатга муносабат билдиришга ҳам вақт бўлмади. Бўлаётган ишлар ортдан пичоқ уриш ва ҳарбий исёндир.
Уруш шахсий адоват ҳақида гапирадиган вақт эмаслиги ҳақида кўп гапирганман. Қаршисида душман, ортида эса хиёнат бўлган окопдаги аскарлар нимани ҳис қилаётганини тасаввур қилинг. Тарих бундай воқеалар оқибатида кўп қон тўкилишига гувоҳ бўлган. «Махсус ҳарбий амалиёт»даги йўқотишлар кам эдими? Энди мамлакат ичикарисидаги муаммоларни ҳам ҳал қилишимиз керакми?
Бизда вазиятни икир-чикиригача биладиган, ҳолатни қандайдир тадбиркордан яхшироқ тушунадиган халқ сайлаган олий бош қўмондон бор. Владимир Владимирович ўз мурожаатида айтганидек, бу ҳарбий исён ва бу ишни оқлаб бўлмайди. Владимир Путиннинг ҳар бир сўзларини қўллаб-қувватлайман.
Ватанимиз жангчиларига юзланиб провакацияга учмасликларини сўрамоқчиман. Бу ҳолатдан Ғарбдаги душманларимиз қандай фойдаланаётганини кўриб қўйинг. Улар одамларимизни қўрқитиш учун уйдирмалар тарқатишмоқда. Пригожининг хоинларча маршидан шундай бўлиши кутилаётганди ҳам.
Бу Мудофаа вазирлигига эмас, бутун давлатимизга чақирув. Чеченистондаги Росгвардия ва Мудофаа вазирлиги жангчилари кескинлик қайд этилган ҳудудларга жўнаб кетишган. Биз Россиянинг бирлигини таъминлаш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Исён бостирилиши керак. Бу учун кескин чоралаш кўриш керак бўлса, биз тайёрмиз», деб ёзди Қодиров 3 миллиондан ортиқ обуначиси бор Telegram-каналида.
Рамзан Қодиров, Пригожин, Исён, Ростов-Дон “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг