Украинада урушнинг 486-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 24 июн куни «Вагнер» ХҲК жангчилари миллиондан ортиқ киши яшайдиган Ростов-Донни назоратига олди ва Москва томон йўл олди. Бу воқеа Евгений Пригожин эълон қилган «Адолат марши» доирасида рўй берди.
- Владимир Путин мурожаат билан чиқиб, Пригожинни хиёнатда айблади — шу билан бирга «Вагнер» раҳбарининг номини тилга олмади.
- РФ Бош прокуратураси РФ ЖК 279-моддаси (қуролли исён) бўйича Пригожинга қарши жиноий иш очди — бу модда 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини кўзда тутади.
- Москва шаҳрида, шунингдек Москва ва Воронеж областларида аксилтеррор амалиётлар режими жорий этилди. У ҳукуматга кенг ваколатлар тақдим этади: кучишлатар идоралар суд қарорисиз регионлар аҳолисининг шахсий ёзишмаларини ўқиш ва исталган бинога кириши мумкин.
- «Вагнер» жангчилари Москвага етишига 200 километр қолганида Пригожин шундай деди: «Қон тўкилмаслиги учун ўз колонналаримизни ортга бурамиз ва режа бўйича дала лагерларига қайтамиз». Бу унинг Александр Лукашенко билан ўтказилган музокараси натижасида рўй берди.
- РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Пригожинга қарши очилган жиноий иш тўхтатилади, у Беларусга «кетади», исёнда қатнашган «Вагнер» ёлланма жангчилари эса «фронтдаги хизматлари инобатга олинган ҳолда» қонун томонидан таъқиб қилинмайди.
- Oryx лойиҳаси маълумотларига кўра, россиялик ҳарбийлар «Вагнер» ХҲК билан қуролли низо вақтида уч вертолёт ва бир самолёт йўқотган. Россиялик ҳарбийлашган ва пропагандачи каналларнинг РФ мудофаа вазирлиги йўқотишлари тўғрисидаги маълумотлари бир-биридан фарқ қилади — айрим маълумотларга кўра олти вертолёт ва бир самолёт уриб туширилгани, камида 13 нафар учувчи ҳалок бўлгани айтилади. Йўқотишлар бўйича ҳозирча расман маълумот берилмаган.
- Москва мэри Сергей Собянин 26 июн, душанба кунини ишланмайдиган кун деб эълон қилган. Москва областида оммавий тадбирлар 1 июлга қадар бекор қилинган. «Аксилтеррор операциялар режими» пойтахтда ҳам, худдий Москва ва Воронеж областларида бўлгани каби сақланиб қолади.
Киев бўйлаб ракета зарбаси
24 июнга ўтар кечаси Россия Киевга Х-101/Х-555 қанотли ракеталари билан ҳужум қилди — Киев ҳарбий маъмурияти хабарига кўра, 20 дан ортиқ ракеталар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган. Шаҳарнинг Соломенск районида ракета парчалари 25 қаватли турар жой биносига тушган, вайронгарчилик ва бинонинг бир неча қаватларида ёнғин рўй берган. Ёнғинни тонгга келиб ўчиришга муваффақ бўлишган. Маҳаллий ҳарбий маъмуриятга кўра, ҳужум оқибатида беш киши ҳалок бўлган, 14 киши яраланган, шундан тўрт нафари шифохонага ётқизилган.

Anton Shtuka / AP / Scanpix / LETA

Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Andrew Kravchenko / AP / Scanpix / LETA
Запорижжя областидаги украиналик миномётчилар
Евгений Пригожин қуролли исён учун сабаблардан бири сифатида Россия армиясининг Украинадаги йўқотишларини — жумладан, Запорижжя областидаги вазиятни келтирганди. 24 июн куни ҳолатига кўра, украин қўшини интенсив жанглар натижасида Запорижжядан жанубдаги Пятихатки қишлоғини озод этган ва Россия армиясининг таянч пункти жойлашган Работино посёлкаси томон ҳаракатланган. Қарши ҳужум бошланганидан буён украин қўшини уч километр олдинга силжиган. Аммо вазият Россия қуролли кучлари учун оғир даражада эмас — бу участкада мудофаа яхши мустаҳкамланган.

Украиналик аскарнинг дафн маросими

Celestino Arce Lavin / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
«Вагнер» исёни
«Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожин 23 июн куни эълон қилган «Адолат марши» қанчалик кутилмаган тарзда бошланган бўлса, шундай кутилмаганда тугади. 24 июн тонгида унинг ёлланма жангчилари фронт яқинидаги Ростов-Дон шаҳрини эгаллашганди. Шаҳар аҳолисининг бир қисми марказда йиғилиб, формадаги кишилар ва ҳарбий техникалар билан суратга тушаётганида, бошқалар шаҳарни тарк этишга уринди. «Вагнер» жангчилари Ростовдан Москвага йўл олди — Воронеж ва Липецк областлари орқали. Вагнерчиларнинг «марши» вақтида Воронеж шаҳри яқинида нефт базасида ёнғин чиқди (ўт олиш сабаблари ҳақида хабар қилинмаган, айрим маълумотларга кўра, ёнғиндан олдин база устидан ҳарбий вертолёт учиб ўтганди). Ёнғин фақат 12 соат ўтганидан кейин ўчирилди.
Пригожин мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовни жангчиларига топширишни талаб қилди. Унга қарши қуролли исён (РФ ЖКнинг 279-моддаси) бўйича жиноий иш очилди. Аммо «Вагнер» кучлари Москвадан 200 километр масофада турганида, Пригожин унинг жангчилари «режага кўра дала лагерлари йўналишида ортга қайтиши»ни эълон қилди. Бу Владимир Путин розилиги билан Александр Лукашенко Пригожин билан музокара ўтказиши ортидан рўй берди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Пригожинга қарши жиноий иш тўхтатилиши, у Беларусга «кетиши» (нима учунлиги — номаълум), исёнда иштирок этган ёлланма жангчилар эса таъқиб қилинмаслиги ҳақида айтди. Бундан ташқари, улар РФ мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиши мумкинлиги қўшимча қилинди. Исён вақтида Москва шаҳри, Москва ва Воронеж областларида жорий этилган «аксилтеррор амалиёт» режими амалда қолди.




EPA / Scanpix / LETA

Reuters / Scanpix / LETA

Arkady Budnitsky / EPA / Scanpix / LETA


Кичик Александр Земляниченко / Xinhua / ZUMA Press / Scanpix / LETA

Александр Коряков / Коммерсант / SIPA USA / Scanpix / LETA

AP / Scanpix / LETA

Reuters / Scanpix / LETA

AFP / Scanpix / LETA
«Вагнер» ХҲК жангчилари Ростов-Донни тарк этмоқда
Евгений Пригожин Ростовдан кетиши. У ҳозирда қаердалиги номаълум.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Манба: Kun.uz
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!