10:07 / 02.07.2023
403

Ислом етакчиларининг йиғилиши чақирилди

Ислом етакчиларининг йиғилиши чақирилди

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Швецияда Қуръон нусхасини ёқиш оқибатларини муҳокама қилиш учун ижроия қўмитасининг фавқулодда йиғилишини чақирди.

"Йиғилишда бу жирканч ҳаракатга қарши кўрилиши лозим бўлган чоралар муҳокама қилинади ва зарур чора-тадбирлар бўйича жамоавий позиция қабул қилинади”, деб хабар берган ташкилот матбуот котиби.

Чоршанба куни ироқлик қочқин 37 ёшли Салван Момика Стокголмдаги энг катта масжид олдида Қуръонни таҳқирлаб, унинг саҳифаларига ўт қўйганидан бери мусулмон ва араб дунёсида кенг норозилик ва қоралашлар кузатилмоқда.

Яқин Шарқ ва ундан ташқаридаги давлатлар ўт қўйишни қоралади, баъзилари ўз элчиларини чақириб олди, ташқи ишлар вазирликлари эса расмий норозиликларни билдириш учун Швеция элчиларини чақиртирди.

Шиа руҳонийси Муқтадо ас-Садрнинг минглаб тарафдорлари Швециянинг Бағдоддаги элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказиб, дипломатик муносабатларни тўхтатишни талаб қилди.

Айни пайтда жанжални келтириб чиқарган Салван Момика қилмишини яна такрорлаш билан таҳдид қилган. “10 кун ичида Стокголмдаги Ироқ элчихонаси олдида Ироқ байроғи ва Қуръонни ёқиб юбораман”, деган у.

Момика ўз қилмиши эътирозларга сабаб бўлишини билишини ва “минглаб ўлим таҳдидлари”ни олганини айтган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ислом етакчиларининг йиғилиши чақирилди
ePN